Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 27.12.2024 йилдаги “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси VIII Қурултойини чақириш тўғрисида”ги 6-3-сонли қарорига асосан 2025 йилнинг 8 август куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мажлислар залида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг VIII Қурултойи бўлиб ўтди.
Унда тегишли корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, тармоқ касаба уюшмаси республика кенгаши тасарруфидаги ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаларидан сайланган делегатлар, иш берувчилар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар
1.КурултойдаЎзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг 5 йил давомидаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи ва касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ҳуқуқини ҳамда ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Республика Кенгаши ва унга аъзо ташкилотларнинг келгусидаги вазифалари кўриб чиқилди.
2.Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Тафтиш комиссиясининг ҳисобот давридаги йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботитахлил этилди.
Қурултой жараёнидаги муҳокамалар аввалида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Сабиров Кутлимурат Сабиров сўзга чиқиб, бир қатор таклифларни илгари сурди ваҳисобот берди.
3.Ташкилий масалалар борасидаРеспублика Кенгаши раиси ва раиси ўринбосари сайлаш, Республика Кенгаши аъзоларини, Республика Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоларини, Тафтиш комиссияси аъзоларини, Тафтиш комиссияси раисини, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси IX Қурултойига делегатларни ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аъзолигига вакил сайлаш кун тартибида кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилинди .
Қурултойда мазкур йўналишлардаги ишлар чуқур таҳлил этилиб, сўзга чиққан делегатлар томонидан ҳудудлар миқёсида эришилган натижалар алоҳида қайд этилди. Касаба уюшмалари Кенгашининг ўтган ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли баҳоланди.
Қурултойда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг аъзолари ҳамда Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари, Республика Кенгаши раиси ўринбосари ҳамда раиси сайланди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг раислигига шу вақтгача ушбу лавозимда ишлаб келган Сабиров Кутлимурат Сабирович бир овоздан қайта сайланди.