Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида фото ва видео йўналишида ижод қилувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Агентликнинг ёшлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси Рауф Садиков, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Махмуд Розиметов, Ўзбекистон нашриёти бош муҳаррири Муҳиддин Омон, АОКА масъул ходимлари Абдумуталлиб Ўктамов ва Ботир Ғафуровлар иштирок этиб, ёшларга АОКА фаолияти, унинг вазифалари ва ваколатлари, медиа соҳасидаги ислоҳотлар ва амалий имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Шунингдек, учрашув доирасида:
Ахборот сиёсати ва давлат идораларининг очиқлик даражаси;
Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни;
Медиа соҳасида фаолият юритаётган ёшлар учун яратилаётган шароитлар;
Давлат ва нодавлат медиа лойиҳаларда қатнашиш имкониятлари ҳақида тўғридан-тўғри савол-жавоблар ва фикр алмашинуви бўлиб ўтди.
Ёшларнинг давлат идоралари билан очиқ мулоқоти, улар фаолиятини тўғридан тўғри англаш имкониятини беради. Шунингдек, ташаббус билан чиқиш, лойиҳа таклиф этиш, медиа саводхонлик кўникмаларини мустаҳкамлаш учун илғор майдон сифатида хизмат қилади.




манба :
https://t.me/aoka_uz