28-30 октябр кунлари Қўқон МТУ филиалига карашли корхона ва ташкилотларда семинарлар ташкил қилинди.
31.10.2025
Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2025 йил 23 октябр кунги 02-02-96 Фармойиши бажарилишини таъминлаш мақсадида Республика Кенгаши тасарруфидаги ҳудудий қўмиталар бош етакчилари томонидан 2025 йил 28-30 октябр кунлари Қўқон МТУ филиали Андижон минтакасига карашли корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ҳолати ва ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитлари устидан жамоатчилик назоратини ташкил этилишини комплекс ўрганилди. Ўтказилган комплекс назорат мониторингги натижалари буйича 2025 йил 30 октябр куни Андижон лококмотив депоси йигилишлар залида Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тармок мехнат мухофазаси бўлими мудири Ж.Ж.Валихонов бошчилигида минтақадаги корхона, муассасалар, бошлангич касаба уюшма раисилари, мехнат мухофазаси мухандислар, етакчилари ва фаоллари иштирокида семинар тренинг ўтказилди. Юқори даражада ташкиллаштирилган Семинар тренинг савол жавоб хамда бахс ва мулоҳазаларга бой бўлди. Семинар трейнингда 1,2,3 ўрин эгаллаган ғолиб жамоалар Қўқон МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан кимматбаҳо совғалар билан такдирландилар.