ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН СПОРТ ТАДБИРИ
16.01.2019

2019 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ бошқаруви касаба уюшма қўмитаси томонидан спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа ташкил қилинди. Ушбу мусобақа жами 45 нафар эркак ҳодимлар ўртасида босқичма – босқич ўтқазилди. Ҳар бир ўйин ҳакамлар хайатининг аъзолари томонидан баҳоланиб, мусобақа ғолиблари аниқланди. Унга кўра 1-ўрин ишларни бошқариш дирекцияси ходими Х.Ахмаджоновга, 2-ўрин статистика ва ҳисобга олиш бошқармаси ходими У.Абдухакимовга ҳамда 3-ўрин ягона диспечирлик маркази ходими С.Мухсимовга насиб қилди. Ғолиблар касаба уюшмасининг эсталик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

390
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна