“Термиз минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 21 январь кунидаги “ 2018 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасалардаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг бажарилиши ҳамда касаба уюшмалари ташкилотларининг ёшлар бирлашмалари комиссия фаолияти тўғрисида”ги 25-66 “с”- сонли Раёсат қарори “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассаслар касаба уюшма ташкилоти раислари ва ёшлар етакчилари иштирокида муҳокама қилиниб, ахборот ва маълумот учун қабул қилинди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашиниг 2019 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш учун ҳар ойда “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раисининг тасдиқланган ойлик иш режасига асосан “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК Ёшлар Иттифоқи етакчиси билан ҳамкорликда “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва муассаслар касаба уюшма ташкилоти раислари ва ёшлар етакчилари иштирокида очиқ мулоқатлар олиб борилиши режаси белгилаб олинди.
“Термиз минтақавий темир йўл узели” УК ҲКУҚ раисининг 2019 йил январь ойи иш режасига асосан 2019 йил 25 январь кунида Термиз темирйўлчилар клубида ёшлар билан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қуватлаш тўғрисида” ги фармони бўйича маъруза ва Термиз ТЧ-9, ПЧ-13, ВЧД-16, ШЧ-9 корхоналари ёшларининг Инновацион ғоялар бўйича тақдимотлари ўтказилди.