“Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК Андижон ҳудуди “Асака” бекатида кенгайтирилган тартибда ёшлар билан учрашув ҳамда темирйўлчи ёшлар ўртасида соғлом рақобат шакллантириш, касбга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида ёш мутахасислар томонидан ўқув амалиёт дарслари ташкил этилди, унда “Энг яхши ёш темирйўлчи” танловининг “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК босқичида 2-ўрин соҳиби Андижон техник кўрик пункти вагон назоратчиси Ботиров Муҳаммад Сафар ўзининг касбий маҳоратини тенгдошлари билан ўртоқлашди. Ушбу ўқув амалиёт дарсларини темир йўл тизимида жориш этилган “Ҳаракат ҳавфсизлиги куни”да (ҳафтанинг ҳар чоршанбасида) амалга ошириш режалаштирилди. Бундай ўқув амалиёт дарсларига “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УКнинг бошқа билимли ёшлари жалб этилиши режалаштирилди ва бу орқали ёшларнинг ўзаро малака ошириши, иш жараёнидаги фаоллиги ортиши кўзда тутилди.