ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

УЛУҒ АЖДОДЛАРНИ ЁД ЭТИБ
26.02.2019

Маълумки, мустақилликка эришганимиздан буён, мамлакатимизда улуғ алломаларимизнинг маънавий-маърифий меросини ўрганишга катта эътибор берилмоқда.

Миллатимизнинг руҳи бўлган она тилимизни, халқмизнинг азалий қадриятларини келгуси авлодларга етказишда адабиётнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Адабиётимизнинг ривожи учун нафақат ёзувчи ва шоирлар, балки бутун жамият масъул. Шундан келиб чиққан ҳолда 2019 йил 15 февраль куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида ғазал мулкининг султони, мутафаккир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоийнинг 578 йиллик таваллуди ҳамда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли ва темурий моҳир саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 536 йиллик таваллуд куни муносабати билан “Улуғ аждодларни ёд этиб” номли адабий кеча ташкил қилинди. Унда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейининг “Тиллар кафедраси” ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари, Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбли ҳамда кўнгилли китобхонлар эштирок этдилар.


Кечада бу икки ижодда, давлатни юритишда беназир бўлган аждодларимизнинг умри давомида қилган ибратли ишлари ҳамда қолдирган бой адабий мерослари ҳақида сўз юритилди. Маънавий-марифий ишларни ривожлантириш айниқса ёшлар ўртасида буюк адабий меросимизни тарғиб этиш, уларни кутубхонага қизиқтириш ва жалб қилиш бизнинг асосий вазифамиздир, - дейди кутубхона директори Азиза Инамова. Шу мақсадда кутубхонада Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, қимматбаҳо тарбиявий асарлари жамланган ноёб китоблари шунингдек бошқа машҳур адибларнинг ҳам ўзбек, рус ва жаҳон адабиёти дурдоналарининг сайланма асарлари жамланган. бўлиб, улардан фойдаланиш учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида лицей ўқувчилари томонидан бу икки улуғ шоирнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида 30 дан ортиқ ғазал, рубоийлари ҳамда ҳикматли сўзларидан намуналар келтирилди, саҳна кўринишлари намойиш этилиб “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбли томонидан қўшиқлар ижро этилди.

Бундан ташқари, Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур нодир асарлари ва уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги газета мақолалари, буклетлардан иборат “Адабият гулшани” деб номланган кўргазма ташкил этилди.


399
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна