ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЛОКОМОТИВ” МЖСК ДА “ЙЎЛ БОЛАЛАР КАСАЛХОНАСИ” БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ҚУВНОК СТАРТЛАР ВА АРҚОН ТОРТИШ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
27.02.2019

8-март “Халқаро хотин-қизалар куни” байрамига бағишлаб, 2019 йил 25 февраль куни “Локомотив” МЖСК да “Йўл болалар касалхонаси” билан ҳамкорликда Қувнок стартлар ва арқон тортиш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада “Локомотив” МЖСК ҳакамлари мусобақанинг хаққоний ўтказилишида яқиндан амалий ёрдам бердилар.

Мусобақада 30 га яқин “Йўл болалар касалхонаси” аёл ходимлари иштирок этдилар. Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Мусобақада 6 жамоа: “Нефрокард”, “Адреналин”, “Спортсменки”, “Локомотив”, “Шункорлар”, “Омад” жамоалари қатнашдилар.

Арқон тортиш мусобақаси бўйича, 1-ўрин-“Нефрокард” , 2-ўрин- “Локомотив”, 3-ўрин-“Адреналин” жамоаларига насиб қилди.

Ўтказилган Қувноқ стартлар мусобақаси бўйича натижаларга кўра 1-ўрин-“Спортсменки”, 2-ўрин-“Омад”, 3-ўрин-“Нефрокард” жамоаларига насиб қилди.

Мусобақанинг барча ғолиблари “Йўл болалар касалхонаси” касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.     

362
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна