ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

АЁЛ БИЛАН ГЎЗАЛДИР ОЛАМ!
11.03.2019

“Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК  Хоразм ҳудуди раҳбарияти ва “Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси Хоразм ҳудуди, ёшлар иттифоқи етакчилари, хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда Хоразм ҳудуди тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда баҳор байрамини кутиб олиш ва уни мароқли ўтказишда фаол иштироқ этиб келмоқдалар.

Бахор байрамининг, аввало айнан табиатнинг ажралмас қисми бўлган  аёллар байрами, она замин уйғониб, юртимизга кўкламнинг кириб келишидир. Аёлга эҳтиром, уни эъзозлаш қадимий шарқ халқлари, хусусан, ўзбек миллатига хос олийжаноб хусусиятлардан биридир.

Йиллар ўтган сайин бундай эътибор қутлуғ бир анъанага айланиб, маънавий ҳаётимизда чуқур жой олиб бормоқда.

Бугунги  кунда  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатини қадрлаш, ижтимоий, иқтисодий, тиббий, маънавий    муҳофаза қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.


“Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК касаба уюшмаси ҳудудий қўмитасининг 2019 йил  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурига асосан 2019 йил  I ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасининг 6-бўлими 4-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида,  Хоразм ҳудуди тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда  айникса Урганч сигналлаштириш масофаси, Урганч темир йўл масофаси, Урганч локомотив депоси, “Урганч экскаватор” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳисобидан маблағлар ажратилиб, корхонада  меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун тадбирлар ташкил этилди ва тадбир сўнгида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошкарув раиси в.б. Х.Н.Хасиловнинг ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг биргаликдаги 2019 йил 6 мартидаги  Н-303А–сонли табрикномаси ўқиб эшиттирилди ва барча тадбир қатнашчилари корхона раҳбарияти ва  бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.

396
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна