Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида 2019 йил 22-24 февраль кунлари “Турон” якка кураши бўйича “Локомотив” спорт клублари ҳамда темирйўлчилар ўртасида бутун жаҳон кубоги ўтказилди. Бу беллашувда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Қозоғистон ҳамда Россия давлатларидан 120 дан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Ўзбекистон жамоасига “Локомотив” МЖСК “Турон” спорти мураббийи А.Тимошенко бошчилик қилди. Ушбу мусобақада Тошкент темирйўллари коллежи, Тошкент темир йўллари мухандислари институти талабалари ва “Локомотив” МЖСК шуғулланувчи спортчилари куч синашдилар.
“Локомотив” МЖСК спортчилари бир неча совринли ўринларни эгалладилар. Жумладан: Юсупов Азиз -70 кг, Хонюков Николай -65 кг, Лутфуллаев Музаффар -90 кг, Бражников Константин -100кг вазнда 1-ўринни қўлга киритишган бўлса, Ражабов Нурбек -90 кг, Касимов Газамфар -60 кг вазнда 2-ўринни, шунингдек, Хайитбоев Анваржон -65 кг, Одамбоев Азамат -70 кг, Худайбергенов Нодир-90 кг вазнда 3-ўринни эгалладилар.
Мусобақа натижаларига кўра Тошкент темир йўллари муҳандислари институти талабалари терма жамоасидан Солижонов Сарвар -80 кг, Раимов Ашурали -90 кг, Шахобов Сардор -75 кг, Рахмонов Азизбек -85 кг вазнда иштирок этиб, 5 та олтин ва 2 та кумуш медали совриндорлари бўлиб қайтишди яъни;
- якка курашда 2 та олтин ва 2 та кумуш;
- кўргазмали чиқишда 3 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритшди.
Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 1-ўринни, Ўзбекистон терма жамоаси 2- ўринни эгалладилар.
Мусобақа натижаларидан келиб чиқиб, “Жанубий Қозоғистон темир йўллари” раҳбарияти ҳамда Чимкент шаҳар маъмурияти вакиллари “Локомотив” МЖСК директорини “Энг яхши раҳбар” медали билан мукофотладилар.