ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“8-МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “ҚЎНҒИРОТ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ” УК ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
15.03.2019

“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси  ва “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси билан биргаликда “8-март-Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 6 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Темир йўл маликаси” кўрик-танлови ўтказилди. Танловнинг якуний босқичида жами 5 нафар ходим қатнашдилар.  Танлов шартларига кўра, совринли биринчи ўринни Қўнғирот Локомотив депосининг ҳисобга олиш гуруҳи оператори Салжигитова Галия Парахат қизига насиб этди. Бошқа иштирокчилар номинация бўйича ғолиб бўлиб, ғолибларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, “Локомотив” Жисмоний тарбия спорт клуби Қўнғирот филиалида корхоналарда меҳнат қилаётган ҳотин-қизлар ўртасида “волейбол” спорт мусобақаси ўтказилди.  Тадбирда 5 та жамоа иштирок этиб, жами иштирокчилар сони 42 нафар ходимларни ташкил этиб, совринли биринчи ўринни Қўнғирот Локомотив депоси жамоаси қўлга киритди. Ғолибларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик учун қимматбаҳо совғалар топширилди.

345
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна