Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли Қарори билан тасдиқланган “2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологиялар ва тизимларни жорий этиш чора-тадбирлари “Дастури” доирасида кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида бир қатор ишлар бажарилмоқда.
Хусусан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг “Тармоқлар ва корхоналар миқёсида энергия ва ресурсларни тежаш ҳаракатини йўлга қўйиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар” ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг топшириғи юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Унга юқоридаги Низом талаблари асосида ўтқазилган кўрик танловни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Ушбу кўрик танловнинг Республика босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш мақсадида Республика Кенгашининг Раёсат қарори билан ишчи комиссия тузилди. Тузилган комиссия аъзолари томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ электр таъминоти бошқармаси ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тақдим қилган корхоналар ўртасидаги энергия харажатлари бўйича маълумотлар ва ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, танлов ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра 1-ўрин “Махсус механизациялашган йўл станцияси” УК, 2-ўрин “Ўзбекистон локомотив депоси” УК, 3-ўрин “1-сонли энергомонтаж поезди” УК бошланғич касаба уюшма ташкилотларига насиб қилди. Ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва пул мукофоти билан тақдирландилар.