ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ТАРМОҚ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ КУБОГИ” ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
02.04.2019

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари календарь режасига асосан, “Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Кубоги”  футбол мусобақалари бошланди. Мусобақа иштирок этаётган жамоалар А, Б, С, Д, Е гуруҳларига бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан ғолибликни қўлга киритган 1 та ғолиб жамоа кейинги ўйинларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. 2019 йилнинг 31 март куни  “Локомотив” МЖСКда “Ўзбекистон темир йўллари ”АЖ тасарруфидаги барча корхоналар ўртасида “Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Кубоги” футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг А гуруҳида  “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК, Харбийлаштирилган қўриклаш бошқармаси, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ жамоалари ўзаро беллашдилар. Беллашувлар натижаларига кўра, Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси жамоаси А гуруҳи ғолибига айланди.

343
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна