Жорий йилнинг 27 март куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида баҳор айёми Наврўз байрамига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, ҳамда кўнгилли китобхонлар йиғилган мазкур тадбир Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, кўплаб шеърий тўпламлар муалифи, шоира — Санобар Фахриддинова ҳамда “Зулфия номидаги давлат мукофоти” совриндори, Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи 3-босқич талабаси — Хулкар Шерзодовалар таклиф этилди.
“Инсоннинг маданиятли бўлиши бу, авваламбор, унинг китоб мутоала қилишидир. Бугунги кунда кўпчилигимиз моддий фаравонликка интиламиз, лекин қалб, онгни эсдан чиқармаслигимиз керак. Бахтли бўлишининг муҳим омилларидан бири ҳам – китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир”, – дейди шоира Санобар Фахриддинова.
Қизиқарли ва қимматли маслахатларга бой бўлган учрашувда талабалар ва тадбир меҳмонлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Шунингдек, Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан “Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” мавзусида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.