ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҲИСОБОТ ВА РЕЖАЛАР
10.04.2019

Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқ тушунчалар бўлиб, уларни бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Олдимизга қўйилган вазифаларни амалда бажаришда нодавлат-нотижорат ташкилотларни ўрни беқиёсдир.

“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятида тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2018 йил давомидаги ижроси ҳамда 2019 йилдаги режалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири в.в.б. Ш.Ханиев, бошқарув раиси Ў. Астанов ҳамда акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари иштирок этди. 

Ў. Астанов ишчи-ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини амалга ошириш йўлида қилинган ишлар тўғрисида сўзга чиқди. Корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномалари орқали ишчи ходимлар, ёшлар, аёллар, нафақахўрлар, ногиронларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, соғломлаштириш, бандлик, иш ҳақи каби масалаларда қўшимча имтиёзлар бериб келинаётганлигини алоҳида таъкидлади. Хусусан, ўтган 2018 йил мобайнида санаторий ва дам олиш уйларига 23 та йўлланма нафақадаги меҳнат фахрийларига бепул берилган.

Йиғилишда жамоат келишувининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган масалалари бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилганлигига алоҳида тўхталди. Масалан, 100 нафардан ортиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини темир йўл спорт иншоотларида соғломлаштириш мақсадида стол тенниси, шашка, шахмат, минифутбол бўйича тадбирлар ўтказилган.

Бундан ташқари ҳисобот даврида корхонанинг илғор ишчи-ходимлари ва ташаббускор фаоллари рағбатлантирувчи эсдалик совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланганлар.

Мажлис муҳокамасида амалдаги жамоа шартномаси мажбуриятларини 2019 йил давомида бажарилиши тўғрисидаги масала кўп минг сонли акциядорлик жамияти жамоаси ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

323
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна