ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 30 АПРЕЛЬ 1 МАЙ КУНЛАРИ ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
01.05.2019

Ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Ташриф давомида Белорус давлатида йиғилган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакатимизга яқинда келтирилган омиқта ем ишлаб чиқарувчи мобил заводнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг имкониятлари чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун жуда қўл келади, чунки ушбу завод ихчам, камхарж ва кўчиб юриш имкониятига эгадир. Давлатимиз раҳбарига кичик мобил корхонасиинг имкониятлари батафсил кўрсатиб берилди.



307
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна