2019 йил 17 май куни “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсати ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсати қарорлари, фармойишлари ва тасдиқланган иш режаси асосида ташкил этилган ишлар, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қарор ижроси, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, маданий-маърифий ва спорт ишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёшларга оид давлат сиёсати масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бош юрисконсульти Н.Асадова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнатни ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси А.Абдуллаев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ёшлар бирлашмаси раиси Ж.Садиев, “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Ғ.Даминов, шунингдек аппарат ходимлари, “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари, ходимлар бўлими бошлиқлари, хуқуқшунослари ва бошқалар қатнашдилар.
Йиғилишда Ғ.Даминов сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсат қарорига ҳамда 2019 йил учун тасдиқланган иш режасига асосан бир қатор маълумотлар билан таништирди. Хусусан, “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалари касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қарор ижроси, жамоа шартномаларини бажарилиши, Федерация Кенгаши ва Республика Кенгаши раёсат қарорларининг жойлардаги ижроси ҳамда касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳволи билан таништириб, келгусида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш, жамоа келишувлари ва шартномаларнинг йил якунлари бўйича бажарилишини, корхона, ташкилот ва муассасалар 2019 йил охиригача жамоа шартномавий муносабатлар билан тўлиқ қамраб олинишига эришиш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадли дастурларига мувофиқ ташкил этиладиган янги иш ўринлари ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича режа-тақсимотни йил якунига қадар тўлиқ бажарилиши юзасидан тегишли чоралар кўриш, ижро интизомига риоя этилиши, иш юритишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини мазмунан чуқур таҳлил қилиш, касаба уюшмалари аъзоларининг аъзолик билетлари билан таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиб чиқиш кераклигини айтди. Бундан ташқари, касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида электрон ҳужжат айирбошлаш тизимини йўлга қўйиш, молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш ва маблағлардан мақсадли, самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга ҳудуддаги бошланғич касаба уюшмалари фаолиятини Устав талаблари асосида тўғри ташкил этиш ва юритишда амалий ёрдам кўрсатиб бориш кераклиги, иш берувчилар билан самарали ижтимоий мулоқатни йўлга қўйиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини олиб бориш ҳамда алоҳида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ижро интизомига риоя этилиши, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсат қарорлари ва фармойишларининг ижросини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш айтилди.
Сўзга чиқган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бош юрисконсульти Н.Асадова “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сонли “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори, ички меҳнат тартиб Қоидалари ва ижро интизомини мустаҳкамлашга доир Низом билан таништирди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилиши кераклиги тўғрисида гапириб, Термиз МТУ КУХҚ си ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тўғри йўлга қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ёшлар бирлашмаси раиси Ж.Садиев ёшларга оид Давлат сиёсатини тўғри олиб бориш, ёшларни билими ва дунёқарашини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қуватлаш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-аҳлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга ўргатиш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатларини шакллантириб бориш кераклигини таъкидлади.
“Ёшларни касаба уюшмаларига ишончини оширишга туртки бўладиган тадбирлар доимий равишда Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда олиб борилаяпти, бу эса ўз навбатида ёшларнинг касаба уюшмаларига ишончини оширмоқда”,-дейди Ж.Садиев.
Тадбирда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.