2019 йил 14 май куни Термиз минтақавий темир йўл узели Касаба уюшма ҳудудий қўмитасида Термиз МТУ КУҲҚ раиси Ғ.Б.Даминов, Термиз МТУ бошлиғи А.Х.Ахмедов, Термиз давлат университети жахон тарихи кафедраси, доцент, тарих фанлари номзоди Ф.Ж.Ёрматов, Халқ Демократик партияси Сурхондарё вилояти Термиз шахар Кенгаши раиси Ф.С.Абжалов, ХДП Термиз шахар Кенгаши депутати Б.Ботиров, Термиз МТУ Ёшлар иттифоқи ҳудудий етакчилар Кенгаши раиси Б.Ж.Нажмиддинов, шунингдек Термиз МТУ тасарруфидаги барча корхона ва ташкилотлар касаба уюшмаси раислари ҳамда ёшлар етакчисилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ғ.Б.Даминов сўзга чиқиб, Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлаб берадиган ўзига хос марказ бўлиши, замонавий тилда ёшлар учун “социал лифт” вазифасини бажариши кераклигини, у билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи, Сиз каби ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишимиз, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашимиз, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтиришимиз ва ривожлантиришимиз зарурлиги тўғрисида айтган гапларини мазмун моҳиятини тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўйича “Ёшларни тарбиялашдаги муҳим 5та ташаббус” мавзусида А.Ахмедов маъруза қилди. Йиғилиш қатнашчиларига айниқса ёшларга ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб, ушбу 5та муҳим ташаббусни жойларда кенг тарғиб қилишлари кераклигини айтди. 2019 йил Термиз МТУ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва станция ишчи-ходимлари учун “Билимларни ошириш йили” этиб белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, Термиз МТУ КУХҚ томонидан ҳар ойда тасдиқланган дастур ва иш режаларига асосан Ёшлар билан очиқ мулоқатларни ўтказилиши, бу корхона, ташкилот ва станцияларда ишлаётган ёш мутахассисларнинг мавқеини оширишга ва улар томонидан ўзларининг инновацион ғояларини тўлиқ намойиш этишга имкон яратиб берилаётганини маьқуллаб, улар томонидан тақдим этилаётган призентациялар тўғрисида гапириб, бу тадбирларни Термиз МТУ рахбарияти қўллаб –қуватлашини айтди. Миллий қадриятларимиз бўлган тарихий шахслар (саркардалар, олим ва шоирлар, ёзувчилар) ватанимиз тарихи, мустақиллик асослари билан тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш ва интернетдан фойдаланишдаги ижобий ва салбий оқибатлар тўғрисида Термиз Давлат университети жахон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси, Доцент, тарих фанлари номзоди Ф.Ёрматов қиммтли бўлган фикр мулоҳазаларини баён қилди.
Ф.Ёрматов ўз маърузаси охирида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳаилар ва уни тарғиб этиш, мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳатларни чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш ва улардан жамият тараққиёти, ёшлар тарбияси йўлида оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигининг илмий асосланган мониторингини таъминлашга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказишни мунтазам равишда йўлга қўйиш, ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона қойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш бўйича гапириб ўтди.
Сўзга чиққанлар ҳам ёшларга оид сиёсатини, ёшларнинг билими ва дунёқарашини кенгайтиришни, уларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қуватлаш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-аҳлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конститутциянинг муҳим жиҳатларини уларга ўргатиш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатларини шакллантириб бориш, ёшларнинг онги ва тафаккурини оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги, ўсиб келаётган ёш авлод онгида миллий ғояга, миллий мафкурага, умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантиришга, жамоатчилик онгига мустақиллик ғояларига чексиз содиқлик тамойилларини, Ватанга муҳаббатни, эркин ва равнақ топаётган давлат қуришдек буюк ва эзгу мақсадларга эришишга ишонч ва фидойилик билан хизмат қилиши лозимлиги, ёшларни касаба уюшмаларига ишончини оширишга туртки бўладиган тадбирларни Термиз МТУ КУХҚ ўзининг тасдиқланган иш режасига асосан Термиз МТУ Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадбирлар ёшларнинг ишончини ошириб бораётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан кейин йиғилиш қатнашчилари Рахбар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқотлар уюштириб, ўзларини қийнаётган муаммо ва саволларига жавоб олишди. Бундан ташқари бир қанча ёш ишчи ходимлар ўз касби бўйича иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли таклифларини беришди.
Йиғилиш сўнггида терроризма ва диний экстримизмга қарши «Калаванинг учи» номли фильм намойиш этилди.