ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ”
08.07.2019

Болалик! Хаётимизнинг боши ана шу беғубор фаслдан бошланади. Улғайиб кетаётган ўғил қизларимиз мамлакатимиз келажаги, эртамиз давомчилари, обод турмуш бунёдкорларидир. Бугун юртимизда ёш авлоднинг хар томонлама баркамол ва соғлом бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган, буни мамалакатимизда фаолият юритаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Мана шундай масканлардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК тасарруфидаги “Темирйўлчи” болалар оромгохидир.

Она ватанимиз табиатини таърифлашга тил ожиз. Пурвиқор тоғлар, дарёю сойлар, асрлар билан тиллашган чинорлар - буларнинг барчаси юртимиз кўркига кўрк қўшиб халқимиз фаровонлигига хизмат қиляпди. Гўзал водийдаги Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғидаги табиатнинг гўзаллиги тоза хаво билан  уйғунлашиб киши қалбига хушнудлик бағишлайди. “Темирйўлчи” болалар оромгохи ана шундай сўлим масканда жойлашган. Шу боис ёз фасли келди дегунча болажонлар бу масканга ошиқишади. Айни пайтда оромгох темирйўлчи ходимларнинг ўғил қизлари билан гавжум. Оромгохнинг нафақат табиати балки унинг худудидаги гўзаллик ва озодалик бизни қувонтиради. Бу ерда болажонлар мазза қилиб дам олишлари, маданий ҳамда маънавий хордиқ чиқаришлари, жисмонан чиниқишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Юртимизнинг турли гўшаларидан келувчи 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил қизларнинг қизиқишларидан келиб чиққан холда ташкиллаштирилган турли тўгараклар маънавий - маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари болажонларни маънавиятини бойитади, соғлиғини мустахкамлайди ва спортга бўлган қизиқишни янада кучайтиради. Шунингдек болажонларнинг билим даражаси, дунёқарашини оширишга алоҳи эътибор қаратилмоқда “Эртаклар яхшиликка етаклар”, “Оромгох гўзали”, “Сардор йиғитлар”, “Қувноқ экспресс”, “Расмлар танлови” тадбирлари хамда  “Тозалик куни”, “Театр кечаси”, “Миллатлар куни”, “Харбийлар куни” каби белгиланган кунлар ва “Ёш китобхон”, “Рақс”, “Рассомчилик”, “Драмма”, “Инглиз тили” каби болажонларнинг қизиқишларига қараб ташкил этилган тўгараклар болажонларга манзур бўлиб, уларнинг севимли машғулотлари билан банд бўлишга имкон беради.


Оромгохда ташкил этилган замонавий  кутубхонада 600 дан ортиқ турли бадиий адабиётлар ва эртак китоблар, болалар адабиётлари мавжуд. Оромгох ошхонасида болажонлар учун барча қулайликлар ҳамда шарт - шароитлар яратилган. Ошхонада болажонларга тўрт махал маззали таомлар ўз вақтида тортиқ қилинмоқда. Айни пайтла “Темирйўлчи” оромгохида дам олаётган 322 нафар ўғил қизлар иқтидорини намойиш қиладиган амфитеатр, жисмоний ривожланишлари учун мини футбол, баскетбол, волейбол ва гимнастика майдонлари теннис столлари, турли арғимчоқлар, катта - кичик сув хавзалари хизматга шай. Орогох тарбиячи ва етакчилари томонидан тадбирлар режа асосида наъмунали ташкил этилиб келинмоқда.

“Темирйўлчи” болалар оромгохи болажонларни ўз бағрига чорлашда давом этмоқда.

574
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна