Жорий йилнинг 11 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан “Кибрай” болалар оромгоҳида дам олаётган болажонлар учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган болалар шоири, адабиётшунос Раим Фарходий билан учрашув уюштирилди. Унда шоир ўзининг ижоди ва ҳаёт йўли ҳақида гапириб берди. Шу билан бирга шоир истеъдодли, ажойиб рассом эканлигини ҳам исботлади. Гўзал табиат қўйнида мириқиб хордиқ чиқараётган болажонлар билан биргалида ҳар хил гуллар, дарахтларни расмини чизишди. Энг чиройли манзараларни акс эттирган ёш рассомларни адиб ўзи ёзган китоблар билан тақдирлади. Учрашув доирасида болаларни китобга бўлган қизиқишини янада ривожлантириш мақсадида “Зукко китобхон” викторинаси ўтказилди. Викторинада болажонлар ўзларининг анча билимли ва салоҳиятли эканликларини намоён қилишди. Ғолиб бўлганларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан болалар бадиий адабиётлари, эртаклар, ҳикоялар жамланган китоблар совға қилинди.