ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“БУРЧУМУЛЛО” ОРОМГОҲИ
17.07.2019

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядолик жамиятиинг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасига қарашли Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган “Бурчмулло” оромгоҳи Республикамиздаги энг намунали, юқори ўринларда турадиган дам олиш масканларидан биридир. Маълумотларга қараганда бу йили ёзги таътилда ушбу соғломлаштириш маскани ҳар бир мавсумда 320 нафар 8 гуруҳдан иборат 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил-қизини қабул қилади. Умумий режага кўра 4 мавсумда 1280 нафар болажонни соғломлаштирадиган ушбу оромгоҳ мавсум олдидан болаларнинг кўнгилли дам олишларини ташкил этиш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилади. Бунинг самараси ўлароқ, айни пайтда ҳар бирида 10 нафардан болажонлар сиғимига эга шинам ётоқхона, санитария қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган ошхона, мусиқа садоларига ҳамоханг ўйнайдиган чироқлар билн ёритилган концерт зали, янгидан таъмирланган сузиш ҳавзаси, ватанпарварлик, одоб аҳлоқ қоидалари билан безатилган маънавият ва маърифат хонаси, турли тўгараклар, спорт майдончалари, ҳар хил арғимчоқлар ўрнатилган болалар ўйингоҳлари ва қизиқарли ҳамда қимматбахо китоблар жамланган кутубхона дам олувчилар учун муҳайё қилинган. Барча тадбирлар аниқ режа асосида ишлаб чиқилган бўлиб, фарзандларимизнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган маданий, маънавий ва маърифий тадбирларни мазмунли ташкил этиш режалаштирилган. Болажонларнинг ҳар бир дақиқаси мароқли ва мазмунли ўтиши учун барча имкониятлар ишга солнган.

– Бу йил оромгоҳимизда жуда кўп ўзгаришлар бўлди, болажонларнинг мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида дам олиш масканининг барча ҳудудларида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди, – дейди оромгоҳ раҳбари А. Юсупходжаев. – Шунингдек, 8 нафар тажрибали тарбиячи, 8 нафар етакчи, 5 нафар ёрдамчи етакчи ва тарбиячи танлов асосида танлаб олиниб, улар учун ўқув-семинарлари ташкил этилда.


Ўтган вақт давомида бу ердаги  павильонлар, тиббиёт пунктлари, хўжалик майдонлари, маърифат-маънавият хоналари, маъмурий бинолар, ошхоналар ҳамда ётоқхоналар таъмирдан чиқарилиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Шунингдек, дам олиш майдонлари, турли ўйингоҳлар,  ташриф буюрадиган ота-оналар учун фарзандлари билан учрашадиган махсус масканлар шинам ва кўркам ҳолга келтирилди. Кутубхона, футбол, волейбол, баскетбол майдонлари ҳамда турли аттракцион ўйинлари майдонлари дам олувчилар учун ҳозирланди. Болалар саломатлиги, тозалик-орасталик, овқатланиш тартиби шифокорларнинг доимий назоратида бўлади. Витаминларга бой озиқ-овқатлар, қуритилган мевалардан тайёрланган шарбатлар мунтазам бериб борилади.

387
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна