ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КОИНОТ 3-МАВСУМДА ҲАМ КУТУБХОНЧИЛАР БИЛАН БИРГА
18.07.2019

Жорий йилнинг 18 июль куни Марказий касаба уюшма кутубхонасининг бир гуруҳ жонкуяр

ходимлари болажонларни оромгоҳдаги вақтларини мароқли ташкил этиш, китобга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, уларни касб-хунарга йўналтириш, шунингдек иқтидорли болаларни аниқлаш мақсадида “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Зукко китобхон” викторинасини ўтказдилар.

Тадбирда Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори А.Инамова, оромгоҳдаги маънавият ва маърифат хонасида жойлашган кутубхона бежиз ташкил этилмаганлигини, гарчи айни дамда таътил кунлари давом этаётган бўлсада болажонларга китобни бир зум ҳам унутмасликлари, аксинча оромгоҳда ташкил этилган кутубхонадаги китоблардан унумли фойдаланишлари кераклиги ҳақида маслаҳат берди. Викторина давомида болажонлар ўзаро бахс-мунозаралар орқали мактабда олган билимларини намойиш қилиш билан бирга китобни инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини исботладилар.

Тадбир якунида фаол иштирокчиларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан болалар бадиий адабиётлари, эртаклар, ҳикоялари жамланган китоблар совға қилинди.

293
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна