Юртимизнинг энг азиз ва муқаддас байрами мустақиллигимизни 28 йиллиги арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳар йили анъанага айланиб қолган оилавий спорт мусобақаси ташкил этилди. Жорий йилнинг 17-18 август кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги хушманзара тоғли ҳудудида жойлашган айни кунда нафақат темирйўлчилар, балки Ўзбекистоннинг турли чеккаларидан ташриф буюрган дам олувчилар билан гавжум бўлган “Хўжакент” масканида ташкил этилган мусобақада жами 150 нафар темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Мусобақада қатнашчилар турли ёшларга бўлиниб спортнинг 5 тури сузиш, стол тенниси, мини футбол, арқон тортиш ҳамда кичик ёшдаги болажонлар учун боулинг бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизғин бахс-мунозараларга бой бўлган мусобақа натижаларига кўра ғолиблар аниқланиб касаба уюшмасининг қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.