ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

СПОРТ МУСОБАҚАСИ БОШ ҚОМУСИМИЗГА БАҒИШЛАНДИ
05.12.2020

Мамлакатимизда Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар кенг нишонланмоқда. 5 декабрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида мазкур санага бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган мусобақада тармоқ тасарруфидаги корхоналарда фаолият кўрсатаётган темирйўлчилар спортнинг оммабоп турлари бўлган теннис, дартс, кегли, қисқа масофага сакраш ҳамда югуриш бўйича ғолиблик учун кураш олиб боришди.

2020 йил октябрь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури” буйруғини тегишли бандлари ва Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрь санаси билан тасдиқланган ижроия қўмитанинг қарори ижросини таъминлаш мақсадида касаба уюшмалари томонидан тизим корхона, ташкилот ва муассасаларида спортнинг дартс, кегли ва қисқа масофага югуриш бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Унда “Тошкент”, “Қўқон”, “Бухоро”, “Термиз”, “Қарши” ва “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхоналарининг касаба уюшма ҳудудий қўмиталари, корхона ва ташкилотларнинг бирлашган ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталарида спорт тадбирлари карантинг қоидалирга кўра барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда юқори савияда ўтказилди. Мусобақаларда 350 нафардан ортиқ ишчи-ходим қатнашиб этиб, ғолибликни қўлга киритганлар якуний босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.

“Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида бўлиб ўтган якуний босқичда 72 нафар темирйўлчи ўзаро куч синашди. Унга кўра узоқ масофага сакраш бўйича 1-ўрин “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси мутахассиси Ф.Рахимбердиев эгаллади. 2-ўрин “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти ходими Б.Тошевга насиб этди. Кучли учликдан “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси ходими Д.Файзрахмонов жой олди.                              

 Югуриш эстафетаси баҳсида эса 1-ўринни “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти жамоаси, 2-ўринни “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси жамоаси ҳамда 3-ўринни “Қуюв – механика заводи” шўъба корхонаси жамоаси эгаллади. Кегли баҳсларида эса “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти махсус хизмат бошқармаси ходими И.Ларькова барча рақибларини ортда қолдириб 1-ўринга сазовор бўлди. 2-ўрин “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси ходими Ю. Степановага насиб этди. 3-ўринга “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти мутахассиси Р.Соколова сазовор бўлди.

Теннис мусобақаси ҳам кескин курашларга бой ўтди. Бироқ якунда энг кучлилар совриндор бўлди. Унга кўра “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва тьамирлаш заводи” акциядорлик жамияти ходими А.Арсланов 1-ўрин соҳиби бўлди. 2-ўрин “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси мутахассиси Д.Исаевга насиб этди. Кучли учликдан “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамияти аъзоси жой олди.

 

Дартс бўйича 1-ўринга “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси ходими А.Гураль сазовор бўлди. 2-ўрин “Тоштемирйўллойиҳа” акциядорлик жамияти мутахассиси М.Нигманова эгаллади. 3-ўринга “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси аъзоси Ш. Абдураимова лойиқ кўрилди.

Мусобақа якунида ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.


381
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна