ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
08.12.2020

8 декабрь – Конституция куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида ҳам муносиб нишонланди.                                              

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг асосий фаолияти ҳам конституциявий қоидага – ижтимоий адолат тамойилини таъминлашга, кўмак ва ёрдамга муҳтож инсонлар, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қуватлаш билан бирга ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган. Тармоқ касаба уюшмси Юридик хизмати томонидан фуқароларимизнинг конституцияда муҳрлаб қўйилган давлат органлари ва муассасаларига, халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мурожаатларни қабул қилиш тартиби белгиланган бўлиб, бўлимга келиб тушган ҳар бир ариза ва шикоятларни ҳал қилишда масъулият билан ёндошилади. Мурожаатларда келтирилган барча важлар зарур хужжатларни ўрганиш йўли билан атрофлича, холис текширишлиши таъминланади.                                                    

 Барча хужжатлар аввало, конситутциядаги моддаларга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва Меҳнат кодекслари ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг устав талабларига риоя қилган ҳолда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади. “Ўзбекистон темир йўллари”акциядорлик жамияти тизимидаги корхона, муассаса ва ташкилотларни фуқароларнинг мурожаатлари билан олиб борган ишларининг ҳолати доимий равишда ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиб борилади. Охирги 5 йилда Тармоқ касаба уюшмаси Юридик хизмат хуқуқшунослари томонидан турли ташкилотлар билан тузилган жами 1089 та жамоа келишуви ва хўжалик шартномаларининг амалдаги қонунларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилиб, маъқулланди. Шулардан 238 таси бўйича ёзма хулосалар тақдим этилди. 771 та қарор ва фармойишлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.         

Ўзбекистон темирйўлчилари ва

транспорт қурувчилари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши Бош хуқуқий маслаҳатчиси

Азизов Акбар Джамалитдинович

503
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна