ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КУЧЛИЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ
05.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясиг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Тошкент минтақавий темир йўл узел” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари аъзолари иштирокида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил учун “Соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари” календарь режаси ҳамда “Тошкент минтакавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг тасдиқланган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимларини спортнинг оммавий турларига қизиқишларини янада кучайтириш, касаба уюшма аъзоларини янада соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида мусобақа карантин талаблари қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилди.

Мусобақада узелнинг Тошкент сигнализация ва алоқа дистанцияси, Тошкент темир йўл масофаси, Ўзбекистон локомотив депоси, Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Тошкент юк вагон депоси, “Сардоба темир йўл агросаноат” мажмуаси ҳамда Ховос узели ишчи-ходимларидан иборат спорт жамоалари иштирок этди.

Қизиқарли курашларга бой ўтган мусобақа натижаларига кўра1-ўрин Ўзбекистон локомотив депоси жамоасига насиб этди. 2-ўринни   Тошкент юк вагон депоси эгаллади. 3-ўринга Тошкент темир йўл масофаси жамоаси сазовор бўлди.

Мусобақа сўнггида ғолиб жамоаларга “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан кўчма кубоги ҳамда турли даражадаги дипломва совғалар топширилди.

301
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна