ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
30.12.2020

АЗИЗ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР, КАСАБА УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ ВА ФИДОЙИЛАРИ !

Барчангизни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши девони ходимлари ва шахсан ўз номимдан янги йил билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. 

Якунланаётган 2020 йил темир йўл соҳаси ходимлари ва касаба уюшма қўмиталари учун жуда катта ўзгаришларга бой йил бўлди. Тармоқда амалга оширилган йирик лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари, касаба уюшмаси хаётидаги ўзгариш ва янгиликлар тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан битилди. Бундай муваффақиятларни қўлга киритишда, албатта, сизлардек жасур, матонатли, олижаноб ҳамда фидоий инсонларнинг ҳиссаси катта.  Кириб келаётган 2021 йилда ҳам ана шундай улкан ишларни амалга оширишда сизларга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик-тотувлик тилайман. Янги йил хонадонингизга қут-барака, бахт, омад олиб келсин!


Ўзбекистон темирйўлчилари ва 

  транспорт қурувчилари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши раиси 

Қутлимурат Сабиров

262
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна