ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!
30.12.2020

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси Ғуломбой Собировга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром” нишони топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда қайд этилганидек, 37 йиллик фаолияти давомида турли масъул лавозимларда ишлаган Ғуломбой Собиров ҳар жиҳатдан барчага ибратли, фидойи касб эгасидир. У “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси фаолияти давомида ўзининг ишчанлиги, интизоми ва меҳнат вазифасини бажаришга сидқидилдан ёндашиши билан ҳамкасблари ҳурматига сазовор бўлган.
Ғуломбой Собиров “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар крхонаси Ҳҳудудий касаба уюшма қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини намунали ташкил этиш, касаба уюшма аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш ҳамда ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, бандликка кўмаклашиш ишларига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бундан ташқари, Республика миқёсида ижтимоий соҳада ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, касаба уюшмаларининг мавқеини ошириш, меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, меҳнаткашларнинг меҳнатга доир, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашни таъминлашга қаратилган фаолиятини изчил давом эттирмоқда.

Тадбирда “Эҳтиром” нишонини Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров тантанали равишда топширди.

412
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна