Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш тўғрисидаги бир қатор қарор ва фармонлари эълон қилинган. Шунга асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ички туризмни ривожлантириш, мамлакатмизнинг туристик салоҳиятидан унумли фойдаланиш, аҳолини туристик маданиятини ошириш борасидаги бир қатор қарор ва чора-тадбирларида белгилаб қўйилган вазифалари ижросини таъминлаш ва бу борада туристик сайёхатнинг ўлкамиз учун янги йўналиш бўлган спорт-туризмини ишчи-ходимлар ва касаба уюшма аъзолари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақаси ташкил қилинди. Ушбу мусобақа 2020 йил 26-27 декабрь кунлари Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан тасарруфдаги бошланғич касаба уюшмалари таклифларига асосан Жиззах вилояти Зомин туманида спорт-туризми йўналиши бўйича эркаклар ўртасида масофага сузиш ва аёллар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилди.
Мусобақаларда “Йўлрефтранс” АЖ, Тошкент сигнализация ва алоқа дистанцияси, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Ихота дарахтлорларни ҳимоя қилиш Тошкент масофаси ҳамда “203-сон ихтисослаштирилган қурилиш монтаж поезди” корхоналарининг ишчи-ҳодимларидан ташкил топган спорт жамоалари иштирок этди.
Дўстона ва қизиқарли ўтган спорт мусобақалари натижаларига кўра эркаклар ўртасида “Масофага сузиш” бўйича, 1-ўрин Тошкент сигнализация ва алоқа дистанцияси машинист ёрдамчиси И.Эркинов, 2-ўрин Ихота дарахтлорларни ҳимоя қилиш Тошкент масофаси электрмонтажчиси С.Қаюмов, 3-ўрин Тошкент сигнализация ва алоқа дистанцияси Ш.Жамаловга насиб қилди.
Аёллар ўртасида “Стол тенниси” бўйича 1-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депоси 17 цех фарроши З.Юлдашева, 2-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депоси 6 цех фарроши М.Юлдашева ва 3-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депоси 17 цех фарроши М.Тўрабаевага насиб қилди.
Мусобақа ғолибларига Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг совғалари топширилди.