Унда Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси раиси Даминов Ғуломжон Бўриевич ҳам сўзга чиқиб, муражаатномада келтирилган ижтимоий соха, хотин-қизлар ва ёшларга қаратилган эътибор юзасидан муносабат билдириб, ёшларни фикр-мулохазалари билан ўртоқлашди. Тадбирда иштирок этган мутассадди рахбарларга йиғилиш қарори юзасидан ижобий ишларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшлар форумидаги иштироки ҳамда 2020 йилнинг 29 декабрда Олий Мажлисга қилган муражаатномаси юзасидан махсус тайёрланган видео ролик намойиш этилди.