ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЎЗТЕМИРЙЎЛМАШТАЪМИР” УНИТАР КОРХОНАСИДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
15.01.2021

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасининг забардас ишчи-ходимлари учун бир қанча байрам тадбирлари уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейига қилинган саёхат давомида ҳарбийларимизнинг ватанимиз мустақиллиги йўлида қандай шароитларда хизмат қилганликлари, ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг жанговар ва ҳарбий-сиёсий тайёргарлиги шунингдек, Темурийлар даври ҳарбий санъати ҳақида маълумотлар олдилар. Халқлар дўстлиги майдонида ташкил қилинган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмасига ҳам ташриф буюриб турли ҳарбий машиналар, бронетранспортёрлар, техникавий қуроллар ҳамда ҳарбий автожирларни томоша қилдилар.



Кун сўнгида эса соғлом турмуш тарзи, оммавий спортни кенг тарғиб қилиш мақсадида Жисмоний соғломлаштириш комплексида эркаклар ўртасида спортнинг оғир атлетика тури бўйича беллашувлар ташкил этилди.

 

254
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна