ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА
19.01.2021

       Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2020 йил 22 декабридаги “Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 - январь “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашда касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент минтакавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи - ходимлари ўртасида спортнинг бир қанча турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
       Унда Тошкент минтақавий темир йўл узели, Тошкент сигнализация ва алоқа дистанцияси, Тошкент юк вагон депоси, Салар темир йўл масофаси, Тошкент темир йўл масофаси, Жиззах темир йўл масофаси, Ховос узели, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси, 203-Тажриба йўл машина станцияси, Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси ҳамда “Йўлрефтранс” акционерлик жамияти ишчи - ходимларидан тузилган жамоалар иштирок этди.
       Темирйўлчиларга хос ўзаро дўстона ва қизиқарли ўтган спорт мусобақасида ғолиблар аниқланди. Унга кўра арқон тортиш мусобақасида 1- ўрин Тошкент темир йўл масофаси, 2-ўрин Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси, 3-ўрин Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофасига насиб қилди. Тош кўтариш бўйича 1-ўринга “Йўлрефтранс” акционерлик жамияти, 2-ўринга Тошкент темир йўл масофаси, 3-ўринга Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси ходими сазовор бўлди. Армрестлингда 1-ўринни “Ўзбекистон” локомотив депоси, 2-ўринни Ховос узели, 3-ўринни Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофасининг энг кучли иштирокчилари эгаллади. Турникда тортилишда 1-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депоси, 2-ўрин Тошкент юк вагон депоси, 3-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депосининг ишчи -ходимлари ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолибларга Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг совғалари топширилди.

277
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна