ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХАРБИЙЛАРНИ МУБОРАКБОД ЭТИБ
14.01.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш” тўғрисидаги Ф-5614 сонли фармойиши ижросини таъминлаш ва харбийларни байрам билан қутлаш мақсадида “Тошкент механика заводи” АЖда касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбирда корхона бошкарув раиси З. Исоков байрам билан барча харбийларни муборакбод этиб, самимий тилакларни билдирди. Шундан сўнг харбий И. Бобоев тайёрлаб келган видеоролик намойиш этилди. Тадбир сўнгида корхона рахбарияти томонидан байрам совғалари ва самимий тилаклар ифода этилган ташаккурнома топширилди.

 

Бундан ташқари байрам муносабати билан “Тошкент механика заводи” АЖ тарихи музейида бўлиб, у ердаги экспонатлар билан танишдилар.

240
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна