“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК Касаба уюшма қўмитаси меҳнат фахрийларни ва ногиронлиги бўлган нафақахўрларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ёрдам қўлини чўзишда, имконияти чекланган ходимларга катта ҳурмат ва эътибор қаратишда давом этмоқда.
Касаба уюшма кўмитасидан вакиллар, корхона кўнгилли ёшлари ҳамда маънавият бўлими ходимлари Иккинчи Жаҳон уруши даврида корхонада фидокорона меҳнат қилган фронт орти хизматчилари хонадонларига ташриф буюришди. Қизил ярим ой жамияти Темир йўл минтақавий ташкилоти кўмаги билан озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олган жамланмалар фахрий ишчиларга тақдим этилди. Шу билан биргаликда корхонада фаолият олиб бораётган кам таъминланган, чин етим, боқувчисини йўқотган, ёлгиз фарзанд тарбиялаётган, онкологик хасталикка чалинган ходимларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами ва санитария-гигиена воситалари ёрдам сифатида тарқатилди. Ушбу кўрсатилган эътибор учун касаба уюшмаси қўмитаси ва корхона рахбариятига ўз миннатдорчиликларини изхор этдилар.