“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, амалдаги Жамоа шартномасига асосан савобли ишлардан бирини амалга оширди.
Ногиронлиги бўлган нафақахўрларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, имконияти чекланган шахсларни ёрдамчи ва ребилитация техника воситалари билан таъминлаш мақсадида Р.Хамроевга “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти, касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ва Транспорт прокуратураси ҳамкрлигида ногиронлик аравачаси совға қилинди.
Рамазон Хамраев “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида 40 йилга яқин самарали хизмат қилган бўлиб, айни вақтда кўзи ожиз, моддий жиҳатдан қийналиб қолган эди.