Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, унинг бебаҳо маънавий меросини темир йўл соҳаси ходимлари ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида “Алишер навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Навоийга эҳтиром” мавзусида ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Узелнинг Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда корхоналдарда фаолият кўрсатаётган темирйўлчилар, айниқса, ёшлар иштирок этишди. Давр суҳбатида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Абдимурод Тилабов ўзбек тилининг буюк меъмори ҳаёти ва фаолияти, ижодий мероси, асарларининг мазмун-моҳияти, туркий халқларнинг маданиятини шакллантиришдаги муҳим ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида иштирокчилар учун Марказий касаба уюшма кутубхонасидан келтирилган Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобоур мумтоз асарлари ҳамда ғазалларидан иборат китоблар билан ҳам яқиндан танишиб, буюк сиймонинг ғазал ва рубойиларидан парчалар ўқишди. Давра суҳбатида ўзбек кино ижодкорлари томонидан яратилган Навоий ва Боурҳақидаги ҳужжатли фильми намойиш этилди.
Шундан сўнг узел корхоналарида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг Навоий ва Бобур ҳаёти ҳақида тайёрлаган саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача кайфият бахш этди.