Жорий йилнинг 18 февраль куни Халқаро темирйўлчилар касаба уюшмалари конфедерацияси кенгашининг пандемия шароитида чекловлар сабабли конфедерацияга аъзо касаба уюшмаларини амалиётда қонуний фаолият олиб бориши ва ўзаро алоқаларни йўлга қўйилиши бўйича семинар йиғилиши ўтказилди.
Унда Халқаро темирйўлчилар касаба уюшмалари конфедерацияси кенгаши бош котиби Геннадий Косолапов, кенгаш аъзолари бўлган Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Молдава, Россия Федерацияси, Эстония, Украина ва Ўзбекистон тармоқ касаба уюшмалари раҳбарлари иштирок этди.
Видеоалоқа тарзида ўтказилган ушбу йиғилишда бир қанча мавзулар муҳокама қилинди. Хусусан, “COVID-19 пандемияси шароитида ўтказилган тадбирлар ва касаба уюшмаларининг ўзаро алоқа ҳолати, пандемиянинг темир йўл касаба уюшмалари фаолиятига таъсири, касаба уюшмалари томонидан ўтказилган онлайн тадбирлар ҳамда шунга ўхшаган бошқа масалалар юзасидан делегатлар қисқача тўхталиб ўтдилар.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов “COVID-19 пандемияси сабабли Республикада аввалги режим аста-секин тиклангани, корхона-ташкилотлар ишлари жадаллашгани, ўрта ва олий таълим муассасалари анъанавий таълим шаклига ўтгани, мактабгача таълим муассасалари шунингдек, санаторийлар тўла ишлаётганини билдирди. Давлат, корхона ва муассасалар томонидан мамлакатимиз, хусусан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида алоҳида эхтиёжманд фуқароларни ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш масаласига аҳамият берган ҳолда, жорий йилнинг 1-февралидан бошлаб темирйўлчиларга 490000 сўм миқдорида озиқ-овқат учун ойлик тўлов белгиланганини таъкидлаб ўтди. Пандемия сабабли ишчиларга қулай шароит яратилиб, интернет алоқасидан кенг фойдаланилиб, хусусан “Телеграмм” канали орқали Соғлиқни сақлаш хизмати масъуллари томонидан маслахат берилиши йўлга қўйилганини, Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан коронавирус касаллигига чалинган ишчи-ходимларга бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилганлигини, ижтимоий соҳа объектларида хизмат қилган, аммо пандемия туфайли уй шароитида ўтирган ходимлар ҳам касаба уюшмалари томонидан моддий томондан қўллаб-қуватланганлигини айтди.
Бугунги кунда ҳам “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ нинг соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи шифокорлар “Телеграмм” иловасида ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини касаллик бўйича қизиқтирган саволлари ва даволаш муолажалари масалалари бўйича масофавий маслаҳат каналини юритиб келаётгани, Република Кенгашининг ходимлари ўртасида маълумот алмашиш ва топшириқлардан хабардор бўлиш ва уларни бажариш учун алоҳида “Телеграмм” канали ишлаётганини билдирди.
Сўнгги сўз ўрнида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг 7-Қурултойи “ЗУМ” платформасида қай тарзда юқори савияда ўтказилганлиги бўйича ўз тажрибаси билан бўлишди ҳамда Республика Кенгаши томонидан йиллик иш режага мувофиқ маданий-оммавий ва спорт тадбирлари режалаштирилганини маълум қилди.