ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ
08.03.2021

Мухтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Ҳурматли ҳамкасабалар!

Сизларни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жа­мияти раҳбарияти, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги темир йўл транспорти маъмурият­лари ҳамда ҳамкорлик қиладиган вазирлик ва идоралар раҳ­барлари номидан ҳаммамиз орзиқиб кутган байрам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз!

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўл­ган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўр­сатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб кел­ган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир!

Ҳар бирингиз ўз фидокорона меҳнатингиз билан соҳамиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол ав­лодни вояга етказиш, оилаларни мустаҳкамлаш йўлида му­носиб хизмат қилиб келмоқдасиз. Айниқса, темир йўл ривожи йўлида биз – эркаклар билан елкама-елка фаолият юритиб келаётганлигингиз алоҳида таҳсинга сазовор.

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яра­тиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам қиладиган, жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрнини биладиган, биз учун муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган Сиз, нафис ва гўзал аёлларимиз ҳақида қанча таърифларни эътироф этсак оздир.

Азиз опа-сингиллар!

Барчангизни нафосат ва гўзаллик байрами – 8 март – Хал­қаро хотин-қизлар куни билан яна бир бор табриклаб, оилан­гиз, дўстларингиз ва юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўли­шингизни тилаб қоламиз!

Оилангиздан хотиржамлик, тинчлик, файзу барака аримасин!

Доимо халқимиз, Ватанимизниннг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!

           

                             Х.ХАСИЛОВ                                                                                       Қ.САБИРОВ             

 “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти                      Ўзбекистон темирйўлчилари ва 

                                                                                                                             транспорт қурувчилари

                     бошқаруви раиси в.б.                                             касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси

        


                   


380
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна