ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР УЧУН СПОРТ ВА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ
05.03.2021

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхона-ташкилотларида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгаши бошчилигида “8-Март Халқаро-хотин қизлар куни” байрами муносабати билан хотин-қизлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, Тошкент МТУ касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларидаги аёлларини муносиб тақдирлаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг дартс, кегли, арқон тортиш ва бошқа турлари бўйича мусобақа ўтказилиди. Ғолибликни қўлга киритганларга Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг совринлари топширилди.

Худди шундай мусобақа Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тизимида фаолият юритадиган хотин-қизлар учун ҳам ташкил қилиниб, ғолиблар совғалар билан сийланди.

Андижон механика заводи шўьба корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан аёллар ўртасида шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Бундан ташқари мусобақадан сўнг ўтказилган “Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл!” деб номланган байрам тадбирида аёллар учун қизиқарли беллашувлар уюштирилди. Корхонанинг аёллари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви ва Республика Кенгаши томонидан пул мукофоти ҳамда Андижон механика заводи касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

293
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна