ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ТЕМИР ЙЎЛ МАЛИКАСИ-2021” КЎРИК ТАНЛОВИ
06.03.2021

Жорий йилнинг 4-март куни Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси корхона, ташкилот ва муассасалари хотин-қизлари ўртасида “Темир йўл маликаси-2021” кўрик танлови ўтказилди. 

Унда 6 нафар иқтидорли, билимдон, ҳар томонлама бошқа тенгдошларига ўрнак бўла оладиган темирйўлчи қизлар беллашдилар. Кўрик танлов натижасига кўра 1-ўрин “Бухоро локомотив депоси”дан Р.Нурматовага, 2-ўрин “Бухоро алоқа ва ишорат масофаси”дан Д.Садуллаевага ва 3-ўрин “Зиёвуддин темир йўл масофаси”дан Ш.Абдусаломовага насиб этди. Ғолиблар Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан муносиб тарзда тақдирландилар.

252
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна