ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

АЁЛ – АЗИЗ, АЁЛ-МЎЪТАБАР!
06.03.2021

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг барча корхона-ташкилотлари касаба уюшмалари билан хамкорликда жойларда “8-март Халкаро хотин-кизлар куни”ни муносиб нишонланди.


“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси байрам муносабати билан корхонанинг 270 нафар аёл ишчи-ходимлари, шу билан бирга касаба уюшма кўмитаси фаолларига қимматбахо эсдалик совғалари топширилди. Кам таьминланган, ёлғиз она, боқувчиси бўлмаган, ногирон аёл ишчи-ходимлар ҳолидан хабар олиниб уларга Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти" Темир йул минтакавий ташкилотининг совғалари топширилди. Шу билан бирга байрам концерт дастури ҳам ташкиллаштирилиб, унга эл ардоғидаги санъаткорлар таклиф этилди.




“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ касаба уюшма қўмитаси ва корхона рахбарияти томонидан корхонанинг 121 нафар аёл ишчи-ходимларини ва 12 нафар ёлғиз, кам таъминланган, ногирон пенсионер аёлларига қимматбахо совғалари топширилди. Байрам муносабати билан концерт тадбири ҳам ташкил қилиниб, таниқли санъаткорлар ўзларини куй-қўшиқлари билан аёлларга байрам кайфиятини улашдилар. Шунингдек завод ёшлари томонидан видеороликлар, қизиқарли комедик сахна кўринишлари йиғилганлар эътиборига хавола қилинди.



“8-Март Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Тошкент механика заводи” АЖ да байрам тадбирлари ташкил этилди.

Эрта тонгдан корхона остонасида фаол ёшлар корхонанинг хотин-қизларини самимий тилакларни билдирган ҳолда табриклаб, корхона рахбариятининг табрикномасини тақдим этган ҳолда кутиб олишди. Касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонадаги фаол аёлларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Бошқарув раиси З.Исоқов барча корхона хотин-қизларини байрам билан табриклаб, уларга фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик изхор этиб, барча ишларида улкан муваффақиятлар тилади. Корхонада байрам муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақаси ғолибаларини фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирладилар.

Сана муносабати билан “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида бўлиб ўтган тадбирда корхона рахбари К.Рашидов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси У.Қаҳҳоровлар хотин-қизларни байрам билан қутладилар.

Давлат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар тараққиётнинг янги босқичида мутлақо ўзгача даражага кўтарилганлигига алоҳида тўхталиб, аёллар учун барча соҳада муносиб шароитлар яратилаётганлигини таъкидладилар. Корхонадаги аёлларнинг мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги меҳнатлари, у қайси вазифада бўлишидан қатъи назар, бирдек қадрланиши ва ардоқланиши алоҳида эътироф этилди.

Сана муносабати билан корхонада фаолияти юритиётган 244 нафар хотин-қизларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

259
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна