ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ХОРАЗИМ ВИЛОЯТИДАГИ “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” НИНГ НАМУНАЛИ ИЖРОСИ АМАЛДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА
12.03.2021

Хафта бошида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Республика комиссиясининг кенгайтирилган тарздаги бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли вазифалар белгилаб олинган эди.

Шу кунларда Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида ташкил қилинган “Аёллар дафтари” штабида иш қизғин. 2021 йилнинг 11 март куни Хоразм вилояти хокимлигининг мажлислар залида юқоридагаи масала юзасидан вилоят комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ. Сабиров ва Республика Кенгашидан бириктирилган аппарат ходимлари, Э.Юсупов Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, вилоят штаби раҳбари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда туман (шаҳар) лар бўлими раҳбарлари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари, сектор раҳбарлари шунингдек тегишли идораларнинг рахбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Хоразм вилоят ишчи гуруҳи томонидан ҳар куни қилинган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, эртанги кун учун аниқ вазифалар белгиланди.

-“Маҳаллабай”, “Хонадонбай” асосда ташкил қилинаётган ишлар ўз самарасини бераётганига гувоҳ бўлдик,- дейди Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича Республика комиссияси аъзоси, штаб раҳбари Қутлимурат Сабиров. - Вилоятдаги тўрт сектор раҳбарлари иштирокида қисқа фурсатда амалга оширилиши керак бўлган вазифаларни келишиб олдик. Вилоят бўйича “Аёллар дафтари”га киритилганларнинг 41 минг 859 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсизлардир. Шу боис, аввало “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар белгиланди. Бунда хотин-қизларимизнинг доимий равишда оиласига даромад келиб туришларини таъминлашга эътибор қаратиш, уларни уч ойлик жамоат ишларига жалб қилиб, дафтардан чиқариш ҳолатларига йўл қўймаслик талаб этилмоқда. Маълумот учун, жорий йилнинг 10 март ойига қадар 4298 нафар аёлнинг банлиги таъминланган. Демак, олдимизда 37561 нафар аёлни доимий иш билан банд қилиш вазифаси турибди.

Шу жумладан, 10 март ҳолатига 799 аёл касб-ҳунарга ўқитилган, 564 аёлга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратилган, 137 нафарига томорқадан етарли даромад қилиш учун шароитлар яратиб берилган. Шунингдек, 54 нафар биринчи гуруҳ, 262 нафар иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар қўллаб-қувватланган. 14 нафар I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга уй-жойини таъмирлашга ёрдам кўрсатилган. 87 нафар қорамоғида ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам берилган. 333 нафар тиббий ёрдамга муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатилган. 600 нафар аёлга ҳуқуқий, 304 аёлга психологик маслаҳатлар берилган.

Хусусан, туман ва шаҳарларга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари ишни дастлаб тасдиқланган “Аёллар дафтари”га киритилганларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича шу кунгача амалга оширилган ишларни ўрганиб, танқидий таҳлил қилади. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга мутасадди ташкилотлар томонидан амалий ёрдам бериш ишларини жадаллаштириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш чораларини кўради. Шунингдек, юқорида таъкидлаб ўтилган манзилли режаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан кунлик назоратни амалга оширади. Ишчи гуруҳ аъзолари дафтарга кирган 9 та тоифадаги хотин-қизлар, айниқса муаммоси ҳал бўлган аёллар билан ҳар битта маҳаллада мулоқотлар ўтказади, уларнинг муаммолари ҳақиқатда ҳал этилганлигини ўрганади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, вилоят ишчи гуруҳи томонидан айрим муаммолар жойида ҳал қилинмоқда, бу борада темирйўлчилар касаба уюшмаси Республика Кенгашидан бириктирилган масъулларнинг хиссаси катта. Улар ўзларига ишониб топширилган вазифани бажаришда “Аёллар дафтарида” қайд этилган ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, хонадон эгаларини эртанги кунга ишончни уйғотиб, фаровон хаётлари учун ёрдам қўлини чўзиб катта-ю кичикни хурсандчилигига шерик бўлмоқдалар.

380
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна