ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ХАҚИҚИЙ БАЙРАМ КАЙФИЯТИ УЛАШИЛДИ
05.03.2021

 “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан латофатли, меҳнаткаш аёллар учун байрам концерт дастури тақдим этилди. Байрамга таклиф этилган гўзаллик тимсоллари хушбўй ифор таратиб турган нафис гуллар тақдим этилган ҳолда, эътибор ва эъзоз билан кутиб олиндилар

.

Дастур аввалида акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов сўзга чиқиб, темирйўлчи аёлларнинг меҳнатларига муносиб бахо берар экан, аёлларни жамиятда, темир йўл тизимидаги фаолиятларига алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда уларга энг самимий ва эзгу тилакларни билдирди. Шундан сўнг йиғилганларга бахор гулларига бурканган сахнада аёлларни тараннум этувчи куй-қўшиқлардан ташкил топган концерт дастури ҳавола қилинди.

244
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна