“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар бандлигини таъминлаш, уларни даромад манбаига эга бўлишига кўмаклаш, бандлик, томорқа, тадбиркорлик, кредитлар ажратиш каби йўналишларда манзилли режаларни амалга ошириш бўйича жойларда ишчи гуруҳлар томонидан ишлар жадал суратлар билан олиб борилмоқда. Хусусан, Урганч туманида “Аёллар дафтари”га кирган аёлларни бандлигини таьминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ишчи гуруҳ раҳбари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ. Сабиров бошчилигида тумандаги маҳаллаларда бўлди. “Боқайлар” маҳалласида “Аёллар дафтари”га кирган З.Полвонова 30 млн кредит эвазига 2 та қорамол олиб оила даромадига ўз хиссасини қўшаётгани, Д.Оллаберганова ва Г.Эгамовалар 2 сотих ерда иссиқхоналар ташкил қилиб иш фаолиятини бошлашгани билан танишишди. Шунингдек ижтимоий ҳимояга мухтож Г.Ваисова “Урганч Авто Эко Транс” МЧЖ га ишга жойлаштирилди.
Шундан сўнг, Қ.Сабиров Хоразм вилоятининг Хива, Қўшкўпир, Богот, Урганч, Янгиариқ, Хонқа туманларида ва Урганч шаҳрида ишчи гуруҳи бошчилигида қўйилган масалалар буйича секторлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан учрашиб йиғилиш ўтказди. Учрашувда “Аёллар дафтарига” киритилган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланишига кўмаклашиш, кредит ажратиш бўйича сектор раҳбарларининг қисқача ахборотлари тингланди.