2021 йилнинг 13 март куни Республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.
“Наврўз” байрами арафасидаги ушбу ҳашарда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг барча корхона, ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар жойлардаги касаба уюшма қўмиталари бошчилигида фаол иштирок этдилар. Хусусан, “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ нинг 400 нафардан ортиқ, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК нинг 1215 кишидан зиёд, “Қуюв-механика заводи” ШК нинг 1257 нафар ишчи-ходимлари ҳудудлардаги бинонинг ички ва ташқи қисмини, зовур ва ариқларни тозаладилар. Дарахтлар ва буталар, чегара тўсиқлари оқланиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. Мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб гул ва бошқа кўчатларни экдилар.