ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
21.03.2021

НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Уйғониш фасли бўлмиш баҳор юртимизга ўзи билан бирга қатор байрамларни бошлаб келади. Бу борада халқимизнинг миллий байрамларидан бири Наврўзнинг ўрни беқиёсдир. Наврўз азал-азалдан нишонланиб келинадиган ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари, маросимлари жамланган меҳр-оқибат, ҳайру-саҳоват ва мурувват кўрсатиш байрамидир. Мустақиллик шарофати билан ушбу байрамни ҳар йили катта тайёргарлик ва кўтаринки рухда нишонланишига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Наврўз байрами арафасида юртимизни янада обод қилиш мақсадида умумхалқ ҳашари ўтказилади. Кексалар йўқланиб, ногиронлар ҳолидан хабар олинади.
Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин! 
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоаси ва шахсан ўз номимдан барчангизни Наврўз айёми билан самимий муборакбод этамиз.
Наврўзи олам юртимизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин! 
Осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин! 

Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба
уюшмаси Республика Кенгаши
раиси Қ.Сабиров


313
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна