ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҲАЙРУ-САХОВАТ БАЙРАМИ
22.03.2021

Наврўз азал-азалдан нишонланиб келинадиган ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари, маросимлари жамланган меҳр-оқибат, ҳайру-саҳоват ва мурувват кўрсатиш байрамидир. Наврўз байрами арафасида юртимизни янада обод қилиш мақсадида умумхалқ ҳашари ўтказилади. Кексалар йўқланиб, ногиронлар ҳолидан хабар олинади. Бу борада Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, бошланғич, бирлашган ҳамда ҳудудий касаба уюшма ташкилотларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, Республика Кенгаши раиси Қ Сабировнинг байрам табриги ва озиқ-овқат тўпламлари билан пенсионерлар уйларига ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинди. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Бухоро минтақавий темир йўл узели касаба уюшмаси корхона жамоаси учун байрам дастурхони ёзилиб, темир йўл фахрийлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож пенсионерларга ҳам бахорий таомлар улашилди, шифохонада даволанаётган темирйўлчи беморлар ҳолидан хабар олинди. Шунинг баробарида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан спорт мусобақалари ташкил қилинди.

“Кўприкқурилиш трести” УК касаба уюшма қўмитаси томонидан 20-21 март кунлари байрам муносабати билан “Хўжакент” дам олиш масканида сохада меҳнат қилиб келаётган 120 нафардан ортиқ темирйўлчилар ва ишчи ходимларни спортга жалб этиш, табиат қўйнида мириқиб дам олиб маданий хордиқ чиқаришлари билан бирга саломатликларини яхшилаш мақсадида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Андижон механика заводи ишчиларига корхонада тайёрланган Сумалак улашилди.

353
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна