“Андижон механика заводи” шўьба корхонаси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йил давомида бажарилиши бўйича умумий йиғилиш конференцияси бўлиб ўтди. Унда 135 нафар сайланган вакиллардан 127 нафари қатнашди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош ҳуқуқий маслаҳатчиси А.Азизов, Андижон вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси меҳнаткашларни ижтимоий-иктисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Э.Тешабоев ва бошқалар иштирок этдилар. Йиғилишда “Андижон механика заводи” шўьба корхонаси ва касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Усмонов томонидан 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан ҳисоботи тингланди.
2021 йил 25 март куни эса худди шундай конференция Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида ҳам бўлиб ўтди. Касаба уюшма раиси М.Мирхамзаевнинг томонлар жамоа шартномаси бандларини корхона ҳамда касаба уюшмалари томонидан бажарилиши бўйича ҳисоботи бир овоздан маъқулланди.
Тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши бош хуқуқий маслахатчиси Акбар Азизов сўзга чиқиб, янги тузилган жамоа шартномаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2021 йилдаги макетига мослигини, айниқса меҳнат мухофазаси бўлимига янгиликлар киритилганлигини айтиб, керакли маслахатларни билдирди.