ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ БЎЙИЧА КЎРИК ТАНЛОВНИНГ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ҒОЛИБЛАРИ
24.03.2021

Кейинги йилларда республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасида электор энергияни тежаш борасида бир қатор ишлар бажарилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Тармоқлар ва корхоналар миқёсида энергия ва ресурсларни тежаш ҳаракатини йўлга қўйиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар” ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг топшириғи юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу масала бўйича ўтказилган кўрик танлов бунинг яққол мисолидир. Корхона, ташкилотлар томонидан саралаб, Тармоқ Республика Кенгашига тақдим қилинган ҳужжатларга, ундаги электр энергияни йил давомида тежалгани тўғрисидаги маълумотлар ва қилинган ишларга асосан ғолиблар аниқланди.
Унга кўра Республика Кенгаши ижроия қўмита қарори билан 

1-ўрин Қўқон сигналлаштириш ва алоқа масофаси бошланғич касаба уюшма қўмитасига,

  

2-ўрин “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитасига,


 3-ўрин Бухоро алоқа ва ишорат масофаси бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб қилди.

Ғолиблар Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломи ва пул мукофоти билан тақдирландилар.

447
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна