Жорий йилнинг 30 март куни “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2020 йилда бажарилишининг ҳисоботи ва 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган янги таҳрирдаги жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича конференция бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги биринчи масала бўйича Бухоро МТУ УК иқтисодиёт ва прогнозлаштириш бўлими бошлиғи А.Солиев корхона раҳбарияти ҳамда касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2020 йилда бажарилиши бўйича тайёрланган далолатнома билан таништирди. Иккинчи масала юзасидан Бухоро МТУ УК бошлиғи ўринбосари А.Бозоровнинг ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси М.Джумаевнинг ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг музокараларга навбат берилди. сўзга чиқанлар ўзларини фикр ва таклифларини билдирдилар.
Шунингдек, учинчи масала бўйича касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ташкилий бўлими етакчи мутахассиси Р Райхонов сўзга чиқиб, корхона ҳамда касаба уюшмаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган янги таҳрирдаги жамоа шартномасини лойиҳаси ҳамда унга киритилган ўзгартиришлар ва янги бандлар билан таништирди.
Янги таҳрирдаги жамоа шартномасини томонлар биргаликда имзолашди.
Ҳудди шу куни “O`ztemiryo`lyo`lovchi” акциядорлик жамиятида ҳам айнан шу мавзудаги конференция видеоалоқа тарзида бўлиб ўтди. Йиғилишида 119 нафар сайланган делегатларни барчаси қатнашди. Шунингдек, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш бўлими мудири Ш.Юлдашев ҳам иштирок этди.
“O`ztemiryo`lyo`lovchi” АЖ бош директори Ж.Нурмухаммедов ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Абдувалиевлар томонидан жамоа шартномасини 2020 йилда бажарилганлиги бўйича ҳисоботларни ўқиб эшиттирдилар.